Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Полиция ва Имрон Хон тарафдорлари Лаҳорда уни ҳибсга олишга уриниш туфайли тўқнашди

Полиция ва Имрон Хон тарафдорлари Лаҳорда уни ҳибсга олишга уриниш туфайли тўқнашди

Покистоннинг собиқ бош вазири ва Адолат ҳаракати (ПТИ) раҳбари Имрон Хон полиция уни Лаҳордаги қароргоҳида ҳибсга олишга уринаётган бир пайтда тарафдорларини кўчага чиқишга чақирди.

DAWN нашрига кўра, полиция сиёсатчини ҳибсга олмоқчи бўлиб, унинг сафдошлари томонидан қаршиликка дуч келган ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.

Айни пайтда Карачи ва Пешоварда ҳам ҳибсга олинишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Geo TV маълумотларига кўра, тартибсизликларда қатнашгани учун бир неча ПТИ аъзоси аллақачон ҳибсга олинган.

Киритилди: 19:50 14.03.2023. Ўқилди: 1841 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!