“Сова” нашрининг ёзишича, хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар кузатилмоқда. Намойишчилар Facebook'да полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллаганини маълум қилишди.
Грузия Ички ишлар вазирлиги ўз ҳаракатини "жамоат тартибини таъминлаш" билан изоҳлади ва "ҳар қандай ноқонуний ҳаракатга" нисбатан полиция томонидан тегишли қонуний жавоб берилишига ваъда берди.
"Грузия президенти Саломе Зурабишвили норозилик намойишига келди", деб ёзади “Эхо оф Кавказа”.