Агар Украина ядровий қуролга эга бўлса, Москва бунга «ҳар қандай йўл билан жавоб беради», деди Россия президенти Владимир Путин.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳолда «биз ҳамма нарсани қабул қиламиз ва ишлатамиз, мен буни таъкидламоқчиман, яъни Россия ихтиёридаги барча қирғин воситалари». Москва «Украинанинг ядровий давлатга айланишига йўл қўймайди», — дея қўшимча қилди Путин.
Шу билан бирга, Россия президентининг сўзларига кўра, Украина «мустақил равишда ядро қуролини ишлаб чиқа олмайди».