Бугун 29 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Грузия Европа Иттифоқидан воз кечди

Грузия Европа Иттифоқидан воз кечди

Грузия 2028 йилгача ЕИга кириш бўйича музокараларни, шунингдек, Иттифоқнинг барча буджет грантларини рад этади, деди республика бош вазири Ираклий Кобахидзе.

Аввалроқ Европарламент Грузиядаги парламент сайловлари натижаларини тан олмайдиган резолюцияни қабул қилган эди.

Янги резолюция Европарламент аъзолари томонидан 28 ноябрь, пайшанба куни кўпчилик овоз билан қабул қилинди. Ҳужжат Грузиядаги вазиятга, хусусан, сайловларга тегишли.

Октябрь ойи охирида республикада бўлиб ўтган парламент сайловларида «Грузия орзуси» партияси 53,9 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди. Сиёсий иттифоқ 150 ўриндан 89 тасини қўлга киритди.

Киритилди: 20:00 28.11.2024. Ўқилди: 1024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!