Россия Бош штаби ва Мудофаа вазирлиги ҳозирда Украина ҳудудида Орешник зарбалари учун нишонларни танламоқда, деди Россия президенти Владимир Путин КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши сессиясида сўзлаган нутқида.
Россия Федерацияси Президенти булар Киевдаги қарор қабул қилиш марказлари бўлиши мумкинлигини тан олди. Унинг сўзларига кўра, Киев Москва ва Санкт-Петербургдаги миллий аҳамиятга эга бўлган нишонларга зарба беришга уринган ва «бу уринишлар давом этмоқда».
Путиннинг таъкидлашича, Россияда «Орешник»га ўхшаш яна бир нечта комплекслар мавжуд, улар фойдаланишга тайёр.