Бугун 29 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Путин: “Орешник”нинг кучини метеоритга қиёслаш мумкин

Путин: “Орешник”нинг кучини метеоритга қиёслаш мумкин

Путин Остонада КХШТ саммити якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди.

Матбуот анжуманида Россия президенти томонидан билдирилган асосий фикрлар:

◾️ Арманистон ҳали КХШТдан чиқишини эълон қилмаган, у фақат танаффус қилмоқда. Ереван ташкилот саммитининг барча ҳужжатларини қўллаб-қувватлайди;

◾️ КХШТ Қорабоғда Арманистон учун жанг қилмаслиги керак эди, чунки бу ҳолатда мамлакатга ташқи тажовуз бўлмаган;

◾️ Россия Афғонистон билан муносабатлар ривожланишига умид қилади. Афғонистонда вазият мураккаб ва алоҳида эътибор талаб қилади;

◾️ “Орешник”дан фойдаланилгандан кейин Россия икки марта АТАCМS ракеталари билан ҳужумга учради, зарар минимал, аммо у мавжуд;

◾️ Россия ва Қозоғистон ўртасидаги мавжуд муносабатларни танқид қилиш ҳар доим ҳам давлатларнинг манфаатларига жавоб бермайди;

◾️ Россия Федерацияси “Орешник”дан Киевдаги қарор қабул қилиш марказларига ҳужум қилиш учун фойдаланиши мумкин;

◾️ Россия ҳудудига Ғарб қуроллари билан берилган зарбаларга ҳар доим жавоб чоралари бўлади, унинг қандай бўлиши Бош штаб томонидан танланади;

◾️ Россия гипертовушли ракеталарни кичик объектларга зарба беришда қўллаш маъносиз деб ҳисоблайди;

◾️ Арманистоннинг КХШТга ҳозирги муносабати мамлакатнинг ички сиёсий муаммолари ва Қорабоғ мавзуси билан боғлиқ;

◾️ Россия Киевнинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймайди. Агар Украина ядровий қуролга эга бўлса, у барча воситалардан фойдаланиб йўқ қилинади;

◾️ Ким Украинага ядровий қурол топширса, ядро қуролини тарқатмаслик мажбуриятларини бузган бўлади;

◾️ КХШТ нафақат "тирик", балки ривожланмоқда. Унинг фаолиятида иштирок этаётган давлатлар ҳамкорликдан манфаатдор;

◾️ “Орешник”нинг кучини метеоритга қиёслаш мумкин;

◾️ Бир нечта “Орешник”лар билан берилган зарбанинг кучини ядровий қурол зарбаси билан таққослаш мумкин, аммо бунда экологияга зарар этмайди;

◾️ Россия ўз шартлари асосида Украина бўйича музокараларга тайёр;

◾️ Биз дронларни алоҳида турдаги қўшин сифатида ажратиш ҳақида ўйлаяпмиз;

◾️ Россия Федерацияси, Ғарбдан фарқли ўлароқ, Грузиядаги ички сиёсий жараёнларга аралашмайди, биз шунчаки тегмаймиз;

◾️ КХШТ бўйича ҳамкорларимиз Америка қуролларининг Россия Федерациясига ҳужумлари муносабати билан бизга ҳеч қандай ёрдам бера олмайди;

◾️ Россия билан муаммоли муносабатларга эга бўлган кўплаб давлатлар раҳбарлари биз билан тўғридан-тўғри алоқаларни тиклашни хоҳлашади, биз доимо очиқмиз;

◾️ Германия канцлери Олаф Шолц билан суҳбат бир соат давом этди ва асосан Украина масаласида бўлди;

◾️ АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг ҳаёти ҳалигача хавф остида;

◾️ Рубл курси билан боғлиқ вазият назорат остида, ваҳима қилишга асос йўқ. Pубл курсининг ўзгариши кўплаб омиллар, жумладан, бюджет тўловлари ва нефт нархи билан боғлиқ;

Киритилди: 20:36 28.11.2024. Ўқилди: 1313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!