Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Покистоннинг назорат чизиғидаги жангларида 51 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг назорат чизиғидаги жангларида 51 киши ҳалок бўлди

Покистон ҳарбийларининг маълум қилишича, Назорат чизиғидаги жангларда 40 нафар тинч аҳоли вакили ва 11 нафар аскар ҳалок бўлган. Яна 121 киши жароҳатланган.

Бу ҳақда Geo TV телеканали Покистон армиясининг хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таяниб хабар берди.

10 май куни томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олдилар, бироқ орадан бир неча соат ўтиб Жамму ва Кашмирнинг бир қатор шаҳарларида, шунингдек, Панжобда дронлар кузатилди ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга туширилди. 12 май куни Hindustan Times газетаси манбаларга таяниб, Ҳиндистон Покистон билан фақат ҳарбий даражада музокара олиб бориши ҳақида хабар берди; ҳеч қандай сиёсий алоқалар бўлмайди.

Киритилди: 18:43 13.05.2025. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!