Покистон мамлакатни Афғонистон ва Марказий Осиё билан темир йўл орқали боғлайдиган темир йўл қуриш бўйича улкан лойиҳа бошланганини эълон қилди. Лойиҳа ўн миллиард долларга баҳоланмоқда.
Темир йўл биринчи босқичда Покистоннинг Коҳат шаҳридан Афғонистоннинг Мозори Шарифига қадар давом этиши керак. Дастлабки ишларни 2025 йил охиригача якунлаш режалаштирилган.