Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Покистонда худкушлик ҳужуми қурбонлари сони 16 нафарга етди

Покистонда худкушлик ҳужуми қурбонлари сони 16 нафарга етди

Покистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Хайбер-Пахтунхва провинциясида содир этилган худкушлик ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 16 нафарга етди.

Бу ҳақда маҳаллий маъмурият ва хавфсизлик хизматлари маълумотига таянган ҳолда TASS агентлиги хабар берди.

Аввалроқ 13 нафар киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш натижасида иккита уйнинг томи қулаган, ҳодиса вақтида олти нафар бола тан жароҳати олган.

Полиция манбалари ҳужумни худкуш террорист амалга оширганини маълум қилган.

Ҳозирда ҳодиса жойида қутқарув ва тергов ишлари олиб борилмоқда. Покистон расмийлари ҳужум учун жавобгар шахсларни аниқлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўраётганини маълум қилди.

Киритилди: 19:18 28.06.2025. Ўқилди: 383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!