Шимолий Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида келиб чиққан тошқинлардан ҳалок бўлганлар сони 351 нафарга етди, деб хабар берди Geo News телеканали.
Маълумотларга кўра, табиий офат оқибатлари ҳудудга ҳануз салбий таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, Хайбер-Пахтунхва вилоятида 328 киши, Гилгит-Балтистанда 12 киши ва Азад Кашмирда 11 киши ҳалок бўлган.
Тошқинлар Бунер, Сват, Мансехра, Баджаур ва Баттаграм каби туманларда уй-жойлар, корхоналар ва инфратузилмага жиддий зарар етказган. Хайбер-Пахтунхва вилоятида бир қанча ҳудудлар офат зонаси деб эълон қилинди.