Бугун 11 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Покистонда муссон ёмғирлари қурбонлари сони 300 нафарга етди

Покистонда муссон ёмғирлари қурбонлари сони 300 нафарга етди

Покистонда июнь ойидан бери давом этаётган кучли муссон ёмғирлари қурбонлари сони 299 нафарга етди, дея хабар беради Анадолу.

26 июндан бери кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида 299 киши ҳалок бўлди, улардан 140 нафари болалар, яна 715 нафари жароҳатланди, дея хабар берди PTV News давлат телевидениеси Покистоннинг табиий офатларни бошқариш миллий бошқармасига (NDMA) таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларда 1676 та уй зарар кўрган, улардан 562 таси бутунлай вайрон бўлган. Табиий офат зоналаридан 2889 киши эвакуация қилинган, зарар кўрган ҳудудларда гуманитар операциялар давом этмоқда.

Киритилди: 12:45 04.08.2025. Ўқилди: 759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!