Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Покистонда ҳавонинг кучли ифлосланиши туфайли "тутунга қарши марказ" яратилди

Покистонда ҳавонинг кучли ифлосланиши туфайли "тутунга қарши марказ" яратилди

Покистоннинг Панжоб вилоятида ҳавонинг оғир ифлосланишига қарши курашиш учун "анти-смог марказ" ташкил этилди, дейди расмийлар. Лаҳор дунёдаги энг ифлосланган шаҳарлар рейтингида биринчи ўринда, деб ёзади Reuters.

Швейцариянинг IQAir гуруҳи ҳавонинг ифлосланиш индекси бўйича 1165 балл билан шаҳарни, 299 балл билан Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели иккинчи ўринни эгаллади.

"Ушбу махсус қўмита об-ҳаво ва ҳаво сифати прогнозларини ҳар куни кўриб чиқади ва ходимларнинг иши ва ҳаракатларини кузатиб боради", деди вилоят атроф-муҳит бошқармаси вакили Сажид Башир.

Бу марказда саккиз бўлим ходимлари бирлашган бўлиб, қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини ёқиб юборишдан тортиб, йўл ҳаракатини бошқаришгача бўлган турли вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш бир кишига юкланган.

Киритилди: 11:57 06.11.2024. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!