Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Покистон ва Эрон етакчилари минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Покистон ва Эрон етакчилари минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Покистон ҳукумати раҳбари Шаҳбоз Шариф Эрон президенти Масъуд Пезешкиан билан маҳсулдор телефон мулоқоти ўтказганини маълум қилди.

У ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ушбу суҳбат илиқ ва конструктив руҳда ўтганини таъкидлади. Шарифнинг қўшимча қилишича, мулоқот марказида минтақадаги вазият ривожи масалалари турган.

«Мен дўстларимиз ва шерикларимиз кўмагида Покистон минтақада мустаҳкам тинчлик ва узоқ муддатли барқарорликни таъминлаш йўлида тинимсиз меҳнат қилиб, ҳалол ва самимій воситачи ролини бажаришга содиқ қолишини яна бир бор тасдиқладим», — деб ёзади Шариф.

Киритилди: 23:37 25.04.2026. Ўқилди: 248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!