Покистон бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дар мамлакат Қуролли кучлари юқори шай ҳолатга келтирилгани ва Ҳиндистон ҳудудига жавоб зарбаларини бераётганини айтди.
Бу ҳақда “Гео” телеканали хабар бермоқда .
Вазирнинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият Ҳиндистон ўз хатоларининг жиддийлигини англашда ўз ролини ўйнаши керак. У Ню-Деҳлининг сўнгги икки кундаги ҳаракатларини қоралади: “Биз Ҳиндистон провокацияларини давом эттиришини кута олмаймиз”.
Покистон ҳарбийлари мамлакатга қарши ҳужумларда иштирок этган Ҳиндистон ҳарбий обектларига ракета зарбалари берилаётганини айтди.
Покистон ҳукумати, ўз навбатида, ҳужумлар юзасидан баёнот бериб, Исломобод Ҳиндистон тажовузига муносиб жавоб берганини таъкидлади: “Бу операция Ҳиндистоннинг бизнинг еримизга, халқимиз ва суверенитетимизга биринчи ҳужумига жавоб тариқасида амалга оширилмоқда”.