Покистон бош вазири ўринбосари Исъҳоқ Дар Ҳиндистон тўғонлардаги сувни огоҳлантиришсиз қўйиб юбориш орқали суввресурсларини “қуролга айлантиргани”ни билдирди, дея хабар бермоқда телеканал.
Унинг таъкидлашича, Деҳлининг ушбу ҳаракатлари сув тақсимоти тўғрисидаги шартномани бузади ҳамда минтақадаги тинчлик ва барқарорликка рахна солади. Ушбу баёнот Покистон Ташқи ишлар вазирлиги Ченоб дарёсидан сувнинг мунтазам бўлмаган тарзда чиқарилиши бўйича Ҳиндистонга тушунтириш сўраб хат йўллаганидан бир кун ўтиб янграмоқда.
Дарнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон Покистон қишлоқ хўжалиги циклининг энг муҳим палласида сув оқимини манипулясия қилмоқда. Бу эса мамлакатнинг озиқ-овқат ва иқтисодий хавфсизлигига, шунингдек, миллионлаб одамларнинг тирикчилигига таҳдид солмоқда.