Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Покистон Германиядан таклиф олган афғонларни ушлашни бошлади

Покистон Германиядан таклиф олган афғонларни ушлашни бошлади

Германия ва Покистон ўртасида 2021 йили Толибон ҳокимиятга келганидан кейин бошланган муаммо яна авж олди — дипломатик можаро келиб чиқди. Гап шундаки, 2500 дан ортиқ афғон фуқароси Германияга кириш учун расмий рухсат олган, аммо Исломободда қолиб кетган. Германия бу одамларни қабул қилишга ваъда берган, аммо ҳужжат ва хавфсизлик текширувлари туфайли жараён узоққа чўзилган.

Кўплаб афғонлар Покистонда визалари муддати тугаган ҳолда яшамоқда. Покистон эса уларнинг ноқонуний қолишига қарши.

WELT нашрига кўра, Германиянинг Федерал миграция хизмати (BAMF) ва полиция органлари чиқишдан олдинги текширувларни жуда секин амалга оширмоқда — одамлар ўртача 8 ой кутишга мажбур. Покистон ҳукумати Германияга афғонларни чиқариб кетиш учун икки марта охирги муддат белгилаган, сўнггиси 30 июнда тугаган. Бу муддат яқинлашганда полиция афғонлар яшайдиган уйларга рейдлар бошлаган.

Манбаларга кўра, таклифномаси бор 150 нафарга яқин афғон депортация лагерларига жўнатилган. Улардан баъзиларини кейинчалик қайтариб олишга муваффақ бўлинган, аммо вазият ҳали ҳам кескинлигича қолмоқда. Германия Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча уларни чиқариб юборишга йўл қўймаслик учун аралашмоқда.

Киритилди: 13:24 13.07.2025. Ўқилди: 819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!