Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Деярли хатосиз паслар: Ҳусановнинг «Борнмут»га қарши статистикаси

Деярли хатосиз паслар: Ҳусановнинг «Борнмут»га қарши статистикаси

Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасининг янги мавсумидаги илк учрашувини ишончли ўтказди. Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси «Манчестер Сити»нинг «Борнмут»га қарши 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабасида тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Ҳусанов тўп билан ишлашда юқори кўрсаткич қайд этди. У учрашув давомида 90 та узатмани амалга ошириб, уларнинг 87 тасини жамоадошларига аниқ етказди. Бу 97 фоизлик аниқлик демакдир.

Ўзбекистонлик футболчи ҳимояда ҳам фаол кўринди. У 5 та ҳимоявий ҳаракатни муваффақиятли бажарди. Икки марта ташланиб тўпни олиб қўйишга уринган Ҳусанов ҳар икки ҳолатда ҳам мақсадига эришди. Шунингдек, у икки бор рақиб ҳужумини бартараф этди ва бир марта хавфли вазиятни тозалади.

Яккакурашларда ҳам Ҳусанов яхши натижа кўрсатди. Ердаги икки дуэлнинг ҳар иккисида ғолиб чиққан ҳимоячи ҳаводаги икки курашдан биттасини ўз фойдасига ҳал қилди. Бундан ташқари, у 6 марта тўпни қайта эгаллаб олди.

Sofascore портали Абдуқодир Ҳусановнинг «Борнмут»га қарши ҳаракатларини 7,0 балл билан баҳолади.

Деярли хатосиз паслар: Ҳусановнинг «Борнмут»га қарши статистикаси

Киритилди: 23:53 23.08.2026. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!