Аввалроқ Ҳиндистон армияси вакили Вёмика Сингҳ маълум қилишича, Покистон 300-400 та дрон учирган бўлиб, уларнинг аксарияти Ҳиндистон ҳаво мудофааси тизимлари томонидан аниқланган ва йўқ қилинган.
Ҳиндистонликларнинг парчалар таҳлили кўрсатишича, булар Туркиянинг Анқарада жойлашган Asisguard компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Songar русумидаги дронлар экан.
Бу қуролланган, паст баландликда учувчи квадрокоптер дронлари реал вақт режимида видео узата олади ва 10 километргача бўлган масофада амалиёт ўтказа олади.
Улар пулемётлар, миномёт снарядлари ва гранатомётлар каби турли қуроллар билан жиҳозланиши мумкин.