Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Покистон Эрон ва Марказий Осиёга манго экспорти учун чекловларни енгиллаштирди

Покистон Эрон ва Марказий Осиёга манго экспорти учун чекловларни енгиллаштирди

Покистон ҳукумати Эрон ва Марказий Осиё давлатларига қуруқлик орқали манго экспорт қилиш бўйича молиявий талабларни вақтинча енгиллаштирди.

Покистон Савдо вазирлиги маълумотига кўра, имтиёз 2026 йил 1 июндан 30 сентябргача амал қилади. Унга мувофиқ, Давлат банкининг валюта назорати қоидаларидаги молиявий инструмент талаби манго экспортига татбиқ этилмайди.

Вазирлик бу қарор Покистон мангосининг экспорт ҳажмини ошириш ва янги бозорларга чиқишни осонлаштириш мақсадида қабул қилинганини билдирди.

Покистон Мева ва Сабзавот Экспортёрлари, Импортёрлари ва Савдогарлари Ассоциацияси раҳбари Воҳид Аҳмад мазкур қарорни олқишлади.

Унинг айтишича, янги енгилликлар Эрон ҳамда Марказий Осиё бозорларида Покистон мангосига бўлган талабни сезиларли даражада оширади. Шунингдек, бу қарор Форс кўрфази бозорларида юзага келиши мумкин бўлган танқисликни қоплашга ҳам ёрдам беради.

Киритилди: 22:24 21.05.2026. Ўқилди: 181 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!