Покистон армияси бош фельдмаршали Асим Мунир Эрон ва АҚШ ўртасидаги воситачилик ҳаракатларида иштирок этиш учун Теҳронга келди.
Бу ҳақда ISNA ахборот агентлиги хабар берди.
Манбаларга кўра, Покистон томонлар ўртасидаги мавжуд келишмовчиликларни ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатлар қилмоқда.
Бироқ, Мунирнинг ташрифи музокараларнинг дастлабки босқичида ўзаро тушунишга эришилганини кўрсатмаслиги таъкидланмоқда.