Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Погба ва яна 47 нафар спортчи Исроилнинг тақиқини қўллаб-қувватлади

Погба ва яна 47 нафар спортчи Исроилнинг тақиқини қўллаб-қувватлади

48 нафар спортчидан иборат гуруҳ УЕФАдан Исроил ва унинг клубларига мазкур ташкилот ҳомийлигидаги барча мусобақаларда иштирок этишни тақиқлашни талаб қилувчи мурожаатни имзолади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, санкциялар қўллашга чақирувчи ушбу мурожаатга бир қатор таниқли футболчилар, жумладан, ҳозирда "Монако"да фаолиятини қайта йўлга қўяётган Поль Погба, шунингдек, эркин агент Ҳаким Зиёш ва "Ипсвич"нинг собиқ сардори Сэм Морси ҳам имзо қўйган.

Яқин кунларда УЕФА ижроия қўмитасининг 20 аъзоси овоз бериши натижаларига кўра Исроилнинг барча мумкин бўлган турнирлардан четлаштирилиши кутилмоқда.

Киритилди: 22:49 28.09.2025. Ўқилди: 4799 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!