Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Пневмония касаллигида қовурилган балиқ истеъмол қилиш мумкинми?

Пневмония касаллигида қовурилган балиқ истеъмол қилиш мумкинми?

Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. 

— Балиқ ўзингиз оқсил ва микроэлементларга бой хусусияти билан қанчалик фойдали бўлмасин, уни истеъмол қилишда маълум бир талаб ва тартиблар бор. Бунда, пневмония касаллигининг кечуви, ва қайси даврида истеъмол қилиши ҳам муҳим.

Пневмония касаллигида инсон организмида нафақат ўпкани жароҳатланиши балки ошқозон-ичак тизими шиллиқ қаватларини зарарланиши кузатилади. Касалликни ўткир кечуви ва авж олган даврларида беморларга имкон қадар ошқозон ичак тизимини таъсирлайдиган овқатлардан чекланиш талаб этилади. Қовурилган, ёғли, аччиқ, нордон ва аллергия келтириб чиқариши мумкин бўлган овқатларни истеъмол қилмаганингиз маъқул.

Пневмонияни реабилитацияси даврида, яъни касалликдан сўнгги даврида димланган ёки шўрва сифатида тайёрланган кўринишда истеъмол қилса бўлади. Шунда ҳам, агарда кимдадир аллергик касалликлари мавжуд бўлса, имкон қадар балиқ истеъмолидан чекланинг.
 

Киритилди: 14:51 26.10.2020. Ўқилди: 3002 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!