Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Пластик картадан компьютер тизими орқали 5.771.784 сўм пулларни ўғирлаган аёл қўлга тушди

Пластик картадан компьютер тизими орқали 5.771.784 сўм пулларни ўғирлаган аёл қўлга тушди

Қўштепа туманида фуқаро Т.У ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 9 март куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасига компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, жабрланувчига сездирмасдан пластик картаси ҳисобида бўлган 5.771.784 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб ечиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Қ.Ҳ исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:28 24.05.2023. Ўқилди: 2612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!