Эрон президенти Масуд Пезешкиан Ашхободга ташрифи чоғида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди, деб ёзмоқда расмий Эрон оммавий ахборот воситалари.
Учрашувда Пезешкиан "Эроннинг принципиал сиёсати, шунингдек, олий раҳбарнинг қўшнилар, шу жумладан Туркманистон билан алоқаларни ривожлантиришга эътиборини" таъкидлади.
"Биз қўшнилармиз, бизнинг умумий чегарамиз узун ва қўшниликдан ташқари биз қариндош ҳаммиз."
Пезешкиан "Бугун дунё тинчлик ва қардошликка муҳтож"лигини таъкидлаб, "Биз минтақада меҳр-оқибат ва биродарликда яшашимиз, икки томонлама муносабатларни ривожлантиришимиз керак," деб қўшимча қилди.