Эммануэль Петининг фикрича, Винисиус Жуниор ёмон даврни бошдан кечирмоқда.
"Ўтган мавсумда Винисиус "Олтин тўп" учун давогар эди. Ҳозир қаёққа ғойиб бўлди? У кўринмаяпти. Саудия Арабистонининг таклифи чалғитдими? Балки. Мбаппе жамоа юлдузига айлангани уни чалғитдими? Балки.
Лекин менимча, у ўз савиясидан жуда йироқ ва у асосий таркибда ягона эмас. Хўш, ҳозирги ҳолатга Мбаппе айбдорми? Йўқ" - деди Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси.