Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Песков: "Киев Жанубий Кореяни Украинадаги можарога тортиш учун ҳамма нарсани қилмоқда"

Песков: "Киев Жанубий Кореяни Украинадаги можарога тортиш учун ҳамма нарсани қилмоқда"

Киев режими Сеулни Украинадаги можарога тортиш учун ҳамма нарсани қилишга уринмоқда.

Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Курск вилоятидаги Шимолий Корея ҳарбийлари ҳақидаги баёнотларини изоҳлар экан, Москвадаги мухбир хабарига кўра маълум қилди.

"Шимолий кореялик аскарлар масаласига келсак, менда Россия президентининг Қозонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтганларига қўшадиган ҳеч нарса йўқ. Киев режими Сеулни Украинадаги можарога тортиш учун ҳамма нарсани қилишга уринмоқда", - дея таъкидлади Кремль вакили.

Киритилди: 15:43 05.11.2024. Ўқилди: 906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!