Перунинг собиқ президенти Ольянта Умала пул ювишда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Перу матбуоти хабарларига кўра, Миллий Олий суди Ольянта Умала ва унинг рафиқаси Надин Эредиа 2006 ва 2011 йиллардаги сайлов кампаниялари давомида Бразилиянинг Odebrecht қурилиш компанияси ва Венесуэла ҳукуматидан ноқонуний хайрия сифатида тахминан 3 миллион доллар олган.
Суднинг "ҳукмни зудлик билан вақтинча ижро этиш" тўғрисидаги қароридан сўнг, суд мажлисида иштирок этган Умала полиция томонидан Миллий жазони ижро этиш институти вакилларига топширилди.
Умаланинг рафиқаси Эредиа ҳам сайлов кампаниясини бошқаришда айбдор деб топилиб, 15 йилга озодликдан маҳрум этилди.
"Ушбу ҳолатда жиноий даромадларни легаллаштириш жинояти содир этилган. Ноқонуний келиб чиққан пулларни легаллаштиришга қаратилган турли ҳаракатлар ўз исботини топди", - деди судья.