"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола қачон жамоадан кетиши ҳақидаги саволга кулиб жавоб берди.
"Мени ишдан бўшатмоқчимисиз? Маошим жуда катта, устига-устак шартномамга яна бир йил бор!
Биламан, сизлар мендан безор бўлдингиз. Ўн йилдан бери шу ердаман. Бир куни кетаман — ваъда бераман", - дея фикр билдирган мураббий.
54 ёшли Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити" билан келишуви 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Испаниялик мутахассис жамоани 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда.