Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Пеп Гвардиола "Барселона"га қайтадими?

Пеп Гвардиола "Барселона"га қайтадими?

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Барселона"га қайтмаслигини маълум қилди.

Испаниялик мураббий 2008 йилдан 2012 йилгача "кўк-анорранглилар"ни муваффақиятли бошқарган. Мутахассисдан вақти-вақти билан ўзи учун қадрдон бўлган клубга қайтиши ҳақида сўрашади, аммо унинг айтишича, бу содир бўлмайди.

"Ҳаммаси тугади. Тамом. Бу ажойиб давр эди, аммо ҳаммаси ортда қолди", - дея "Барса"га қайтиш ҳақидаги саволга жавоб берди мутахассис.

Хосеп Гвардиола Каталония клубини тарк этгач, "Бавария"да ишлаган, 2016 йилда эса "Манчестер Сити"ни қабул қилиб олган ва ҳозиргача ўша ерда ишламоқда. Мураббийнинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар имзоланган.

Киритилди: 08:37 28.07.2025. Ўқилди: 718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!