Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Пеп Гвардиола: "60 минг киши сизни ишдан бўшатишни талаб қиладиган бошқа касб йўқ"

Пеп Гвардиола: "60 минг киши сизни ишдан бўшатишни талаб қиладиган бошқа касб йўқ"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзи ва касбдошларига қаратилган танқидлар ҳақида фикр билдирди.

"Ўтган мавсумда мен ҳар бир сафар ўйинида бўлганимда, томошабинлар: "Эртага сени ишдан бўшатишади!" дея бақиришарди. 60 минг киши сизни ишдан бўшатишни талаб қиладиган бошқа касб йўқ. Аммо бизнинг касбимизда шунчалик юқори маош беришадики, биз бунга кўникишимиз мумкин. Агар истамасанг - бошқа иш изла," - дея Гвардиоланинг сўзларини Reddit келтиради.

Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида "Манчестер Сити" учинчи ўринни эгаллади. Хосеп Гвардиола жамоаси келгуси мавсум учун Чемпионлар лигасига йўлланма олди.

Киритилди: 16:46 28.07.2025. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!