Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Пензада дронлар саноат корхонасига ҳужум қилди

Пензада дронлар саноат корхонасига ҳужум қилди

Эрталаб Россиянинг Пенза аҳолиси портлашлар ҳақида хабар беришди. Минтақа губернатори Олег Мелниченко дронлар саноат корхоналаридан бирига ҳужум қилганини ва натижада ёнғин бошланганини маълум қилди.

Украинанинг Эхиленова+ Телеграм канали ёзишича, дронлар радиоелектроника соҳасида етакчи корхоналардан бири бўлган “Радиозавод”га ҳужум қилган. Завод “Ростех” корпорациясига қарашли “Роселектроника” ҳолдинги таркибига киради.

Бундан ташқари, Волгоград вилоятининг Котелниково шаҳрида ҳам тунда бўлган ҳужумдан сўнг ёнғин юзага келган. Вилоят губернатори Андрей Бочаровга кўра, ҳужум транспорт ва энергетика инфратузилмасига қаратилган. Дроннинг парчалари темирйўл инфратузилмасига тушган, бу Тингута станцияси яқинида поездлар ҳаракатини вақтинча чеклашга олиб келган.

Киритилди: 13:26 31.07.2025. Ўқилди: 824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!