Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Пентагон Украинага яна қурол юборилишини маълум қилди

Пентагон Украинага яна қурол юборилишини маълум қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Украинага янги қурол етказиб берилишини ваъда қилганидан сўнг, Пентагон қуроллар аллақачон юборилаётганини эълон қилди.

"Президент Трампнинг кўрсатмасига биноан АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага қўшимча мудофаа қуролларини юбормоқда, шунда украиналиклар ўзларини ҳимоя қила олади, биз барқарор тинчликка эришиш йўлида ишлаяпмиз", — дейилади Пентагон матбуот котиби Шон Парнеллнинг қисқа баёнотида.

Парнелл айнан қандай қуроллар юборилаётгани ҳақида маълумот бермади.

Шунингдек, АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби ҳарбий ёрдам бўйича глобал миқёсдаги текширув ҳали ҳам давом этаётганини тасдиқлади. Аввалроқ АҚШ расмийлари айнан шу текширув туфайли Украинага ҳарбий ёрдам вақтинча тўхтатилганини билдирганди.

Киритилди: Бугун 10:03. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!