Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги расмий сайтида эълон қилинди.
АIМ-120 АМRААМ — ўрта масофали ракеталар бўлиб, тўғридан-тўғри кўринмайдиган масофадаги ҳаво нишонларини уриб тушириш учун мўлжалланган.
Бу ракеталар — F-15 ва F-16 қирувчилари, шунингдек, бешинчи авлод F-22 қирувчиси учун асосий қурол ҳисобланади. Украина мазкур қуролларни илгари ҳам Қўшма Штатлардан олган.