Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Пентагон раҳбари ёшларни армияга ёллаш ҳақида: "Жуда семиз ёки жуда бефаҳм"

Пентагон раҳбари ёшларни армияга ёллаш ҳақида: "Жуда семиз ёки жуда бефаҳм"

АҚШ мудофаа вазири АҚШ армиясига ёллашдаги асосий қийинчиликлар ҳақида гапирди.

Пентагон раҳбарининг таъкидлашича, ёш америкаликларнинг "семизлиги ва аҳмоқлиги"га қарамай, армияга янги чақирилувчиларнинг келишини рекорд даражада таъминлашга муваффақ бўлинган. Бу ҳақда Пит Хегсет Пентагондаги рекрутерлар билан учрашувда маълум қилди.

"Сиз буни қилдингиз. Биламан, бу осон эмас, асосий муаммолардан келиб чиқсак, биласиз: жуда кўп ёшларимиз жуда семиз ёки жуда аҳмоқ" деди АҚШ мудофаа вазири.

Вазир баёнот жуда қўпол чиққанини тушуниб, ўзини тузатишга ҳаракат қилди.

"Ёшларимиз орасида жисмонан тайёр эмас ёки билим даражаси етарли бўлмаганлар кўп. “Аҳмоқ” деган таъриф нотўғри — муаммо шундаки, биз уларни етарлича ўқитмаяпмиз ёки уларда диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдроми каби ҳолатлар мавжуд", — деган Пит Хегсет АҚШ Қуролли кучларини тўлдиришдаги долзарб муаммолар ҳақида.

Киритилди: 21:31 19.12.2025. Ўқилди: 439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!