Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Пентагон раҳбари НAТО Бош котиби билан мулоқот қилди

Пентагон раҳбари НAТО Бош котиби билан мулоқот қилди

AҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин НAТО Бош котиби Марк Рютте билан телефон орқали суҳбатда Украинани қўллаб-қувватлашга эътибор қаратди.

Пентагон матбуот хизмати мулоқот давомида AҚШнинг альянс фаолиятидаги устувор йўналишлари ва НAТО мудофаа вазирлари бўлажак йиғилиши хусусида гаплашилганига урғу берган.

Хусусан, Остин Украинани қўллаб-қувватлаш, Трансатлантика мудофаа саноатини мустаҳкамлашни давом эттириш зарурлигини таъкидлаган.

Томонлар НAТОнинг бу борадаги саъй-ҳаракати “Украинани келажакда тузилмага қабул қилиш” учун “кўприк ясаши” ҳақида якдил фикр билдирди.

Остин ва Рютте Яқин Шарқда давом этаётган беқарорликка ҳам тўхталиб, жумладан НAТОнинг Ироқдаги салоҳиятини оширишда давом этиш кераклигига эътибор қаратган.

Киритилди: 09:17 12.10.2024. Ўқилди: 800 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!