Бугун 24 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Пентагон Илон Маскни Хитой билан юзага келиши мумкин бўлган можаронинг махфий сценарийлари ҳақида хабардор қилмоқчи

Пентагон Илон Маскни Хитой билан юзага келиши мумкин бўлган можаронинг махфий сценарийлари ҳақида хабардор қилмоқчи

Пентагон Илон Маскни Хитой билан юзага келиши мумкин бўлган можаронинг махфий сценарийлари ҳақида хабардор қилмоқчи. Бу ҳақда Тhe New York Times хабар берди.

Нашрнинг икки нафар америкалик амалдорга таяниб хабар беришича, миллиардер ва президент Трампнинг маслаҳатчиси қатъий махфий ахборотга, жумладан, Хитойнинг потенциал нишонлари рўйхати ва зарбалар муддатига оид тавсияларга кириш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.

Маск Хитой бозорига чамбарчас боғлиқ бўлган Tesla компаниясига ва нозик мудофаа буюртмаларини бажараётган SpaceX компаниясига раҳбарлик қилади. Бундан ташқари, у яқинда ташкил этилган Ҳукумат бошқаруви самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари бўлиб, унинг вазифаси давлат харажатларни ва амалдорлар сонини қисқартиришдан иборат.

Пентагон гап ҳақиқий ҳарбий режалар ҳақида кетаётганини тасдиқламади. Мудофаа вазири Пит Ҳегсет Маск билан учрашув ҳақиқатдан ҳам бўлиб ўтишини ёзди, бироқ "ҳеч қандай махфий ҳарбий режалар муҳокама қилинмаслигини" таъкидлади. Доналд Трамп ҳам бу хабарни рад этди ва "Хитой ҳатто тилга олинмайди", дея қўшимча қилди.

"Тhe New York Times'да ёлғон ахборотни тарқатганларни жиноий жавобгарликка тортишларини интизорлик билан кутяпман", — деб ёзди Маск Х тармоғида.

Киритилди: 17:42 21.03.2025. Ўқилди: 810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!