Америка қўшинларини Германиядан шошилинч равишда олиб чиқиш режалаштирилмаган, аммо Европа мамлакатлари ўз хавфсизлиги учун кўпроқ масъулиятни ўз зиммаларига олишлари керак.
Бу ҳақда Мудофаа вазирининг маслаҳатчиси Эрик Гересси Германиянинг Süddeutsche Zeitung ва Handelsblatt нашрларига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда Америка кучларини қайта жойлаштиришнинг турли вариантлари ва сценарийлари кўриб чиқилмоқда. Бироқ, якуний қарор АҚШ президенти Дональд Трампда қолади.
"Ҳеч нарса шошилинч равишда қилинмайди, ҳеч нарсага енгил қаралмайди", деди Гересси.
У шунингдек, АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг Европада хавфсизлик мажбуриятларини тақсимлашга ёндашув ўзгарганлиги ҳақидаги позициясини такрорлади.
Пентагон вакилининг сўзларига кўра, Европа мамлакатлари ўз мудофаасини таъминлашда фаолроқ роль ўйнаш учун етарли ресурслар ва имкониятларга эга.
Илгари АҚШ Германиядан тахминан 5000 аскарни олиб чиқишни кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди. Америка оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу жараён олти ойдан ўн икки ойгача давом этиши мумкин.