Тошкентда автобусда йўловчилар кўз ўнгида уятсиз ҳаракатлар қилган эркак 15 суткага қамалди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Автобус салонида номаълум эркак кишининг жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганлигини акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлганди. Расмий маълумотга кўра, воқеа 3 июнь куни тахминан соат 09:45 ларда 42-йўналишда ҳаракатланувчи автобус салонида юз берган.
48 ёшли эркак Т.С. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бўла туриб уятсиз ҳаракатлар содир этган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқаро ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан Т.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман суди