Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Пентагон 2027 йилгача автоном жанговор тизимлар қўмондонлигини ташкил этмоқчи

Пентагон 2027 йилгача автоном жанговор тизимлар қўмондонлигини ташкил этмоқчи

АҚШ Мудофаа вазирлиги 2027 йил октябрь ойига қадар автоном жанговор тизимлардан фойдаланиш бўйича алоҳида қўмондонлик ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Пентагоннинг тегишли ташаббуси баёнотида маълум қилинган, деб хабар берди РИА Новости.

Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет учувчисиз учиш аппаратлари бўйича янги ҳарбий қўмондонликни ташкил этишга қаратилган «Аженкур» (Agincourt) дастури ишга туширилганини эълон қилган эди.

Дастурнинг асосий вазифаларидан бири — 2027 йил 1 октябрга қадар тўрт юлдузли генерал бошчилигидаги Автоном жанговор ҳаракатлар қўмондонлигини (AUTOWARCOM) ташкил этиш. Ташкилотга ҳарбий тизимда кенг кўламли институционал ўзгаришларни амалга ошириш учун зарур ваколатлар берилиши режалаштирилган.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги Пентагон АҚШда арзон зарба берувчи LUCAS учувчисиз учиш аппаратларини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

Бир дона LUCAS дронининг нархи тахминан 55 минг доллар бўлиши кутилмоқда. Эроннинг «Шаҳед» дронлари архитектураси асосида ишлаб чиқилган ушбу лойиҳа қимматбаҳо қанотли ракеталарнинг бир қисмини арзонроқ қуроллар билан алмаштиришга қаратилган.

Киритилди: 21:36 21.10.2026. Ўқилди: 271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!