🔰 Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясининг 46-моддасида пенсия ва нафақалар миқдорларининг расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлмаслиги белгиланган.
🔰 Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 январь куни ПФ–24-сон Фармони қабул қилинди.
🔴 Маълумот учун: Статистика агентлиги томонидан 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори 621 минг сўм деб эълон қилинган.
✅ Фармон билан 2024 йилнинг 1 февралидан бошлаб пенсияларнинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди.
❔ Хўш, минимал истеъмол харажатлари миқдори ўзгариши қайси тоифа пенсионерларга таъсир кўрсатади?
✅ Энг кам миқдорида иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги 621 минг сўмдан кам ёшга доир пенсия олувчиларга.
✅ 621 минг сўмдан кам миқдорида боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчиларга.
🗣 Фармонга асосан 780 мингга яқин энг кам миқдорда пенсия олувчиларнинг пенсиялари 621 минг сўмга етказилди.
🗣 Бунинг натижасида, Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан йилига 109,7 млрд. сўм ажратилади.