Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Пеналти тепиш вақтида тўпга икки марта тегиниш борасидаги қоидалар ўзгарди

Пеналти тепиш вақтида тўпга икки марта тегиниш борасидаги қоидалар ўзгарди

IFAB пеналтиларда тўпга икки марта тегиниш бўйича қоидага ўзгартириш киритди.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси 1/8 финалидаги «Реал»га қарши ўйинда «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алвареснинг сериядаги голи ҳисобланмаган ва шундан сўнг қоидани қайта кўриб чиқиш масаласи кўтарилганди. Аргентиналик футболчи зарба бераётганда сирпаниб кетган ва оёғи тўпга икки марта тегганди. У гол уришга муваффақ бўлганига қарамай, VAR билан вазиятни муҳокама қилган ҳакам Шимон Марчиняк голни ҳисобламаган. Якунда пеналтилар серияси орқали «Реал» турнирнинг кейинги босқичига йўл олган.

Янгиланган қоидаларга кўра, агар тўпга тасодифан икки марта тегиш натижасида пеналти голга айланса, уни қайта бажариш керак бўлади.

Агар ўйинчи бундай пеналти натижасида гол уролмаса, қайта тепишга имкон берилмайди. Агар ўйинчи тўпга атайлаб икки оёғи билан тегса ҳам, шундай. Аксинча, рақиб фойдасига тўғридан тўғри жарима зарбаси берилади. Серияда эса бундай уриниш гол деб ҳисобланмайди.

Қоидаларга киритилган ўзгартиришлар 1 июлдан кучга киради, бироқ бу санадан олдин ҳам турнирларда қўлланиши мумкин.

Киритилди: 22:38 03.06.2025. Ўқилди: 1041 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!