Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Пекин Киев ва Москвага мурожаат қилди

Пекин Киев ва Москвага мурожаат қилди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лин Тсзян Россия ҳарбий кучларининг Ғарбнинг узоқ масофали ракеталарининг Украинага қилган ҳужумларига жавобан «Орешник» баллистик ракетаси билан берилган зарбани изоҳлар экан, томонларни босиқликка ва можарони кескинлаштирмасликка чақирди.

«Вужудга келган вазиятда барча томонлар совуққонлик ва вазминликни сақлашлари, мулоқот ва маслаҳатлашувлар орқали вазиятнинг кескинлашмаслигига ҳисса қўшишлари, инқирозни сиёсий йўл билан тезда ҳал қилиш учун шароит яратишлари керак,» - деди Лин Сзян брифингда.

Унинг сўзларига кўра, ХХР позицияси ўзгаришсиз қолмоқда: расмийлар вазиятни музокаралар йўли билан ҳал этиш тарафдори.

Киритилди: 23:36 22.11.2024. Ўқилди: 942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!