Будановнинг фикрича, Днепрга қилинган ҳужум Россия раҳбариятидагилар бутунлай ақлдан озганини кўрсатади.
"Бу ядро қуролини ташувчи ўрта масофага учувчи баллистик ракета. “Орешник” тадқиқот ишининг номи, тизимнинг ўзи эса “Кедр” деб аталади. Россия октабр ойи ҳолатига кўра “Кедр” баллистик ракетасининг иккита ёки бироз кўпроқ прототипини яратиши мумкин эди. Биз ҳозирча ушбу ракеталарнинг оммавий ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилгани ҳақида маълумотга эга эмасмиз", — деди Буданов.
Украина Бош разведка бошқармаси маълумотига кўра, ушбу рус ракетаси Астрахан вилоятидан Днепргача бўлган масофани 15 дақиқада босиб ўтган, ракетага олтита жанговар каллаклар ўрнатилиши мумкин.