Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Пекин — энг кўп миллиардер яшайдиган шаҳар номини олди

Пекин — энг кўп миллиардер яшайдиган шаҳар номини олди

Пекин дунёдаги энг кўп миллиардер яшайдиган шаҳарга айланди. Ўтган йили бу ерда яшайдиган миллиардерлар сони 100 нафарга етган. Бу Forbes журнали берган маълумотда акс этган.

Қайд этилишича, ўтган йили Хитой пойтахтида 33 нафар янги миллиардер пайдо бўлган. Пекиннинг энг бой инсони ByteDance компанияси асосчиси Чжен Имин ҳисобланади. Унинг бойлиги 35,6 млрд долларни ташкил этади.

Ундан кейинги ўринни 99 нафар миллиардер билан Нью-Йорк эгаллади. Бу шаҳарда ўтган йили миллиардерлар сафига яна етти киши қўшилган. Нью-Йоркдаги энг бой инсон эса шаҳарнинг собиқ мэри ва бизнесмен Майкл Блумберг бўлиб, унинг бойлиги 59 млрд доллар.

Шу билан бирга, АҚШ миллиардерлар сони бўйича етакчи бўлиб турибди (724 нафар). Хитой Ҳонгконг ва Макаони қўшиб ҳисоблаганда иккинчи ўринда (698 нафар). Кейинги ўринларни Ҳиндистон (140), Германия (136) ва Россия (117) эгаллаган.

Киритилди: 19:35 07.04.2021. Ўқилди: 2871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!