Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиришни бир ҳафтага кечиктирди — Франция Усмоновга нисбатан санкцияларни бекор қилишни истамоқда.
Европа Иттифоқи Россиянинг Украинадаги уруши сабаб жорий этилган санкцияларни яна олти ойга узайтириш бўйича келиша олмади. Ҳозирча амалдаги санкциялар режими 7 кунга — 22 сентябрь ярим тунигача узайтирилди. Бу ҳақда ЕИ Кенгашига раислик қилаётган Ирландия вакили маълум қилди.
Брюсселдаги DW мухбирига анонимлик шарти билан гапирган манбаларнинг айтишича, келишмовчиликлар Словакия россиялик бизнесменлар Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқаришни талаб қилаётгани билан боғлиқ.
Франция эса, ўз навбатида, санкцияларни узайтиришни Усмоновга нисбатан санкцияларни бекор қилиш талаби билан блокламоқда.
Франция Усмонов масаласидаги позициясини «миллий хавфсизликнинг алоҳида масаласи» билан изоҳламоқда. Шунингдек, Париж Усмонов масаласида унга мурожаат қилаётган «халқаро ҳамкорлар»га ижобий жавоб беришни истayotganини билдирган.
Бироқ DW манбалари айнан қайси ҳамкорлар ва қандай миллий хавфсизлик манфаатлари назарда тутилаётганига аниқлик киритмаган.