Ҳукумат қарори (501-сон, 17.09.2026 й.) билан педагогларнинг давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган фарзандларининг тўлов-контракт суммасига чегирма бериш тартиби тасдиқланди.
🔰 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этилади.
📌 Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига татбиқ этилади.
❌ Чегирма :
▪️ олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларида;
▪️ Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларида ;
▪️қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида;
▪️хорижий ҳамкор ОТМларнинг қўшма таълим дастурлари асосида ва факультетларида;
▪️ нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётганларга нисбатан қўлланилмайди.
👨👩👧👦 Педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлса, чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида қўлланилади.
📝 Педагог фарзандлари тўлов-контракт шартномаси олиш юзасидан kontrakt.edu.uz тизими орқали ариза юборади.
📲 Аризани кўриб чиқиш жараёнида ариза берувчининг педагог фарзанди эканлиги “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тасдиқланганда, чегирма автоматик тарзда қўлланилади.
⏳Аризалар масъул ташкилот томонидан 2 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
📌 Педагог фарзандларига мазкур чегирма ўқув йили учун бир маротаба қўлланилади.
❗️Педагог фарзандларининг отаси ёки онаси педагог тоифасидан чиқарилган тақдирда, кейинги ўқув йилидан бошлаб унга чегирма қўллаш тўхтатилади.
Киритилди: 20:13 18.09.2026.
Ўқилди: 824 марта.
Фикрлар сони: 0 та.