Бугун 19 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Педагогларнинг фарзандлари контрактни 30 фоиз камроқ тўлаши мумкин бўлади

Педагогларнинг фарзандлари контрактни 30 фоиз камроқ тўлаши мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 сентябрдаги 501-сон қарори билан педагогларнинг фарзандлари учун давлат олий таълим ташкилотларидаги тўлов-контракт суммасига чегирма бериш тартиби тасдиқланди.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ва таҳсил олаётган педагоглар фарзандларининг тўлов-контракт суммасига 30 фоиз миқдорида чегирма берилади.

Имтиёз давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида ўқиётган педагоглар фарзандларига татбиқ этилади. Агар педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМларида контракт асосида таҳсил олаётган бўлса, чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида қўлланилади.

Чегирма олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларида таҳсил олаётганларга берилмайди. Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари талабалари ҳам ушбу имтиёздан фойдалана олмайди.

Қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиётганлар, хорижий ҳамкор ОТМларнинг қўшма таълим дастурлари ва факультетлари талабаларига ҳам чегирма қўлланилмайди.

Шунингдек, нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган педагог фарзандлари учун мазкур имтиёз назарда тутилмаган.

Педагогнинг фарзанди тўлов-контракт шартномасини олиш учун «kontrakt.edu.uz» тизими орқали ариза юборади. Ариза масъул ташкилот томонидан икки иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Аризани кўриб чиқиш жараёнида талабанинг педагог фарзанди эканлиги «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тасдиқланса, чегирма автоматик тарзда қўлланилади.

Мазкур чегирма бир ўқув йили учун бир марта берилади. Педагогнинг ота ёки онаси педагог тоифасидан чиқарилган тақдирда, кейинги ўқув йилидан бошлаб чегирма қўллаш тўхтатилади.

Киритилди: 16:52 18.09.2026. Ўқилди: 508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!