Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Педагоглар ва иқтидорли ўқувчиларни дам олиш масканларига қабул қилиш тартиби белгиланди

Педагоглар ва иқтидорли ўқувчиларни дам олиш масканларига қабул қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (474-сон, 29.07.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, масканларга йўлланмалар йил давомида берилиб, у ерда дам олиш 12 кунлик кун тартиби асосида амала оширилади.

⏳ Дам олиш ҳар йили қуйидаги муддатларда ташкил этилади:

🔹 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Вазирлик) тизими ходимлари ва илғор педагоглар учун – сентябрь-май ойларида;

🔹 иқтидорли ўқувчилар учун – июнь-август ойларида.

🏛 Ҳар бир ҳудудда масканларга дам олувчиларни саралаш учун комиссиялар ташкил этилади.

✔️ Комиссиялар томонидан масканларга 7-14 ёшли иқтидорли ўқувчилар белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади.

📜 Шунингдек, дам олиш масканига қуйидаги илғор педагоглар танлаб олинади:

▪️ халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
▪️ ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
▪️ хорижий тил ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар;
▪️ асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
▪️ республика босқичидаги кўрик-танловларда фахрли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
▪️ олий ва 1-малака тоифасига эга бошланғич синф ўқитувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари;
▪️асосий олимпиадаларнинг вилоят босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар.

🔗 Белгиланган мезонлар бўйича дам олувчиларга кетма-кетлик асосида йўлланмалар берилади.

Киритилди: 12:32 31.07.2025. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!