Адлия вазирлиги Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхатини давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3849, 09.06.2026 й.)
📝 Хусусан, ушбу рўйхатда мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида фаолият юритаётган 465 та педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар белгиланди.
☑️ Шу жумладан, профессор, доцент, катта ўқитувчи, кичик ўқитувчи, методист, тарбиячи, йўриқчи, услубчи ва бошқалар педагогик лавозимлар ҳисобланади.
📌 Маълумот учун, "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи ҳамда тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган жисмоний шахс педагогдир.