Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Педагог ва ўқувчилар ҳар ўқув йилида психологик диагностикадан ўтказилади

Педагог ва ўқувчилар ҳар ўқув йилида психологик диагностикадан ўтказилади



Эндиликда педагоглар, тарбиячилар, ўқувчилар, тарбияланувчилар ва талабалар ҳар ўқув йилида камида бир марта мақсадли психологик диагностикадан ўтказилади. Бу Президентнинг 19 октябрдаги ПҚ–379-сон қарорида назарда тутилган.

Тизим 2026/2027 ўқув йилидан боғча ва мактабларда, 2027/2028 ўқув йилидан ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида жорий этилади.

Диагностика электрон платформада ўтказилиб, маълумотлар махфийлиги таъминланади. Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, иштирокчилар психологик барқарорлик ва ёрдамга эҳтиёжига кўра уч гуруҳга ажратилади. Зарур ҳолларда таълим ташкилоти психологи ёки ментор психолог бириктирилади.

Малака ошириш курсларига ўқитувчи сифатида жалб этилган психологларга шу давр учун лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида устама тўланади. Юқори натижа кўрсатган 150 нафар ментор психолог энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдорида бир марталик рағбатлантирилади. Психологик хизмат ходимлари камида ҳар беш йилда малакасини оширади.

Шунингдек, Психология илмий-тадқиқот институти ташкил этилиб, 2027 йил 1 январдан унинг учта ихтисослашган лабораторияси фаолияти йўлга қўйилади.

Киритилди: 18:14 21.10.2026. Ўқилди: 290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!